Ўзбекистон | 09:37 / 30.03.2018
36907
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон – Қирғизистон чегарасида қуролланган шахслардан иборат икки гуруҳ ушланди

2018 йилнинг 27 март куни Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти Ола-Бўка тумани Беш-Тош қишлоғида Ола-Бўка чегара отряди чегарачилари Қирғизистон Республикаси Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси ҳудудий бўлинмаси ходимлари билан биргаликда Қирғизистоннинг беш нафари фуқаросини қўлга олишди. Бу ҳақда Қирғизистон чегара хизмати хабар берди.

Дастлаб, Қирғизистоннинг икки фуқароси ушланди, уларнинг ёнидан 12 мм калибрдаги 1та винтовка (сойли милтик), 1та ТОЗ-8 винтовкаси, 3та қўлбола патрон ва 1та заводда ишлаб чиқарилган патрон топилди. Шу билан бирга, қўлга олинган шахсларнинг ёнида қурол учун рухсат берувчи ҳужжатлар бўлмаган. Қўлга олинганларнинг сўзларига кўра, улар Беш-Тош қишлоғига балиқ овлаш мақсадида келган.

Орадан бир соат ўтиб чегарачилар Қирғизистон фуқароларидан иборат бошқа бир гуруҳни қўлга олдилар, уларнинг ёнидан ҳам 12 мм калибрлик SARSILMAZ 1та беш зарядли винтовка, 25та заводда ишлаб чиқарилган патрон ва 4та қўлбола патрон топилган. Қўлга олинганлардан уч нафарининг маълум қилишича, улар овга чиққан, бироқ ўлжа ҳам, қурол учун рухсатномалари ҳам бўлмаган.

Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилганидан сўнг қўлга олинган шахслар ва уларнинг қурол-яроғлари Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси ҳудудий бўлинмаси ходимларига топширилган.

 

Мавзуга оид