Кемерово воқеасидан сўнг Тошкентда ёнғин хавфсизлиги бўйича машғулотлар кўпайтирилди
Пойтахт кўнгилочар-савдо мажмуаларида амалий машғулотлар давом этмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар тарқатди.
Манбага кўра, 1 апрель куни пойтахтда жойлашган MEGA PLANET ва VEGA CENTRE кўнгилочар ва савдо мажмуаларида Тошкент шаҳар ИИББ ЁХБ, ФВБ, «Ўздавэнергоназорат» Тошкент шаҳар бўлими, Газ авария хизмати ҳамда Тошкент шаҳар ССБ тез тиббий ёрдам станцияси ходимлари ҳамкорлигида фавқулодда ҳолатларда тўғри ҳаракатланиш кўникмаларига бағишланган амалий машғулотлар ўтказилди.
Машғулотлар давомида мажмуа ходимлари ёнғин келиб чиққанда уни бартараф этиш, фуқароларни эвакуация қилиш, жабрланганларга биринчи ёрдамни кўрсатиш машқларини бевосита мутахассислар билан биргаликда бажаришди. Алоҳида эътибор фуқаролар билан ишлашга қаратилди: ёнғин юз берганда саросимага тушмасдан, болалар ва катталарни бинодан ташқарига олиб чиқиш йўллари кўрсатиб берилди.
Бундан ташқари, машғулот доирасида ушбу бинолардаги ёнғинга қарши хавфсизлик тизимлари, эвакуация режалари, ёнғин ўчириш воситалари ҳолатининг созлиги, захира чиқиш йўллари ва кўрсаткичларининг мавжудлиги текширувдан ўтказилди.
Эслатиб ўтамиз, 25 март куни Россиянинг Кемерово шаҳрида «Зимняя вишня» савдо марказида ёнғин рўй бериши оқибатида 64 киши ҳалок бўлди, юзга яқин киши жароҳатланди. Бино ёнғин хавфсизлиги талабларига жавоб бермагани аниқланди, ушбу ҳодиса юзасидан очилган жиноят иши доирасида 10га яқин киши қўлга олинган.
Мавзуга оид
12:51 / 12.11.2024
Харкив областида мажбурий эвакуация эълон қилинди
12:10 / 17.09.2024
Курск яқинида чегарага яқин икки район аҳолиси эвакуация қилинмоқда
14:23 / 28.08.2024
Воронеж вилоятида иккита аҳоли пункти эвакуация қилинди
12:00 / 19.08.2024