Жон Салливан АҚШ давлат котиби вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
АҚШ давлат котибининг биринчи ўринбосари Жон Салливан 1 апрелда давлат департаменти раҳбари вазифасини вақтинчалик бажарувчи этиб тайинланди. У бу лавозимни АҚШ сенати Марказий разведка бошқармасининг собиқ раҳбари Майкл Помпеони давлат котиби этиб тасдиқламагунча эгаллайди.
АҚШ дипломатиясининг эндиликда собиқ раҳбари Рекс Тиллерсон АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан 13 мартда истеъфога чиқарилди. Ўшандаёқ Трамп Помпеони бу лавозимга таклиф қилган. Помпеонинг давлат котиби лавозимига тайинланиши жараёни апрелда сенатнинг ташқи ишлар қўмитасида бўлиб ўтади. Агар қўмита унинг номзодини қўллаб-қувватласа, ундан кейин унга конгресснинг юқори палатаси овоз бериши керак бўлади.
Мавзуга оид
20:56 / 06.09.2022
Салливан Россиядаги АҚШ элчиси лавозимини тарк этиши сабабини айтди
08:00 / 05.09.2022
Салливан АҚШ элчиси сифатидаги фаолиятини якунлаб, Россияни тарк этди
12:35 / 18.02.2022
«Киев АҚШни Россия билан урушга тортмоқда» — Россия АҚШнинг хавфсизлик кафолати бўйича хатига жавоб берди
10:13 / 23.04.2021