Жамият | 01:07 / 03.04.2018
30149
1 дақиқада ўқилади

14 кунда қорайтирилган ойнали 490та ​машина эгалари жаримага тортилган

Жорий йил 19 март – 1 апрель кунлари Ўзбекистон автомобиль йўлларида 257 марта йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати ЎзАга хабар қилди. ЙТҲ оқибатида 248 нафар фуқаро жароҳатланган, уларнинг орасида ҳалок бўлганлар ҳам бор. 

Транспорт воситасининг ойналарини меъёридан ортиқча қорайтирган 490 та, ҳаракат вақтида телефондан фойдаланган 1 минг 512 та ва хавфсизлик камарини тақмасдан ҳаракатланган 32 минг 586 ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, тегишли чоралар кўрилган.​

Ўтган 2 ҳафта давомида йўл-патруль хизмати инспекторлари томонидан жами 160 минг 586 та қоидабузарлик аниқланган. Уларнинг 73 минг 737 таси қўпол қоидабузарлик сифатида қайд этилган. Жумладан, 3 минг 210 нафар ҳайдовчи транспорт воситасини маст ҳолда бошқарган, 25 минг 548 ҳолатда белгиланган тезлик талаби бузилган. 1 минг 775 ҳайдовчи светофор ва чорраҳалардан ўтиш қоидасига амал қилмаган.

Мавзуга оид