Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пак Кин Хега ҳукм тўғридан-тўғри телеэфирда ўқиб эшиттирилади
Корея Республикаси собиқ президенти Пак Кин Хега айбловнинг 20та банди бўйича суд қарори 6 апрель куни жонли эфирда ўқиб эшиттирилади. Бу ҳақда Сеул Марказий суди вакили хабар берган.
"Тегишли қарор уч судьядан иборат коллегия томонидан қабул қилинди. Улар Пак Кин Хе ишини кўриб чиқмоқда", - дея таъкидланади хабарда. Бу Жанубий Корея тарихидаги илк шундай ҳолатга айланади, дея қайд этилган ҳужжатда.
Трансляция ҳақидаги қарор ушбу ишга жуда катта қизиқиш билан боғлиқ, дейилади хабарда. Аввалроқ KBS телеканали Пак Кин Хенинг ўзи ҳукм ўқиб эшиттириладиган вақт суд залида бўлмаслиги, шу тариқа айбловлардан норози эканини билдириши ҳақида хабар берганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сеул Марказий округи суди Жанубий Корея бош прокуратураси талабига биноан 22 март куни мамлакат собиқ президенти 76 ёшли Ли Мёнг Бакни ҳибсга олиш тўғрисида ордер берганди.
Мавзуга оид
10:43 / 26.05.2025
“Кореяда олган тажрибани қишлоғимда қўлламоқчиман” – бўш ерларни ўзлаштираётган шаҳрихонлик йигит
00:47 / 24.05.2025
Жанубий Корея лоукостери Сеул—Тошкент йўналиши бўйича мунтазам қатновларни йўлга қўйди
17:25 / 07.05.2025
T'way Air Сеулдан Тошкентга парвозларни йўлга қўяди
21:14 / 05.05.2025