Жаҳон | 19:46 / 03.04.2018
20098
2 дақиқада ўқилади

Путин «Аккую» бўйича баёнот берди

Россия президенти Владимир Путин Анқарадаги чиқиши вақтида «Аккую» АЭС (Туркиядаги биринчи атом электр станцияси – таҳр.)лойиҳаси аҳамияти ҳақида гапирди.

«Бу кенг кўламли, инновацион лойиҳанинг аҳамияти улкан. Биз бугун Туркия учун атом саноати ташкил этамиз. Биз янги соҳани йўлга қўймоқдамиз», деган у.

Россия президенти сўзларига кўра, Туркия иқтисодий ва техник томондан юқори даражада ривожланган мамлакат ҳисобланади.

«Бу Туркия Республикаси иқтисодиёти ривожида янги босқич, янги қадамдир. Россия эса атом соҳасидаги етакчи давлат. Станция қурилишида илғор муҳандислик ечимлар, иқтисодий жиҳатдан самарали ва истиқболли технологиялар, биз ўзимиз Россияда қўллаб келаётган технологиялар қўлланади», дея қўшимча қилган у.

Путин шунингдек, қурилиш жараёнида юқори даражадаги хавфсизлик стандартларига ва энг қатъий экологик талабларга риоя қилинишини қўшимча қилди.

«Аккую»нинг биринчи реактори 2023 йилда ишга туширилиши режалаштирилган. Ушбу АЭС 4та энергоблокдан иборат бўлиб, уларнинг ҳар бирининг қуввати 1200 МВтни ташкил қилади. Бу лойиҳа учун Россия 22 миллиард доллар миқдорда инвестиция киритмоқда

Мавзуга оид