Спорт | 21:00 / 03.04.2018
20991
1 дақиқада ўқилади

Термиз Uzbek Tigers жангларини кутмоқда

Фото: Kun.uz

Бутунжаҳон бокс сериясининг саккизинчи мавсумида иштирок этаётган Uzbek Tigers гуруҳдаги сўнгги икки учрашувини венесуэлалик рақибларига қарши ўтказади.

Жамоалар ўртасидаги ҳар иккала тўқнашув ҳам бир кунда, 7 апрель куни Термиз шаҳрида бўлиб ўтади.

Ушбу жанг оқшомида мухлислар 10та жанг гувоҳига айланишади. Ўша куни C1 ва C2 жамоалари рингда тўқнашади.

Бокс. Бутунжаҳон бокс серияси.
7 апрель. Термиз. «Алпомиш» спорт мажмуаси

C1
-49 кг: Нодир Мирзааҳмедов - Луис Подарки
-56 кг: Шаҳобиддин Зоиров - Йоэль Финиш
-64 кг: Алиёр Норалиев - Кристиан Паласио
-75 кг: Исроил Мадримов - Эндрю Сааведра
-91 кг: Санжар Турсунов - Альберт Рамирес

C2
-52 кг: Жасурбек Латипов - Хесус Рохас
-60 кг: Шунқор Абдурасулов - Луис Кабрера
-69 кг: Маҳмуд Гаипов - Габриэль Маэстре
-81 кг: Бектемир Мелиқўзиев - Налек Корбаж
+91 кг: Баҳодир Жалолов - Жордан Эрнандес

Мавзуга оид