Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бразилия олий суди собиқ президентни қамашга рухсат берди
Бразилия олий суди собиқ президент Луис Инасиу Лула да Силвани қамоққа олиш тўғрисида қарор чиқарди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Хабар қилинишича, олти судья «ҳа» деб овоз берган бўлса, беш нафари қарши чиққан. Шу тариқа, Бразилия собиқ президенти қамоққа жойлаштирилади ва у ерда 12 йил ўтиради.
Да Силва порахўрлик ва коррупциянинг қатор бошқа эпизодларида айбланмоқда. Агентликнинг таъкидлашича, шунга қарамай, у бошқа сиёсатчиларни машҳурлик даражаси бўйича ортда қолдирмоқда.
Куритиба шаҳри федерал полицияси хабарига кўра, да Силва ва унинг рафиқаси OAS қурилиш компаниясидан Petrobras давлат нефть компания билан алоқадор ноқонуний схема натижасида тахминан 748 минг доллар олган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Луис Инасиу Лула да Сильванинг кортежи номаълум шахслар томонидан ўққа тутилгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
14:45 / 22.05.2025
NYT: Россия Бразилиядан «жосуслар фабрикаси» сифатида фойдаланган
20:37 / 12.05.2025
Карло Анчелотти Бразилия миллий жамоасига бош мураббий бўлди
10:40 / 05.05.2025
Бразилия полицияси Леди Гага концертидаги терактнинг олдини олди
19:37 / 01.05.2025