Жаҳон | 01:18 / 05.04.2018
13218
1 дақиқада ўқилади

NASA Қуёш фаоллиги видеосини намойиш қилди

NASA Қуёшнинг магнит майдони фаоллиги видеосини намойиш қилди.

Ролик Қуёш динамикаси обсерваторияси (SDO) томонидан Helioviewer қурилмаси ёрдамида олинган. Видеода Қуёш сиртидан қарши йўналишда эгилаётган, магнит майдонининг кўплаб куч чизиқларини кўриш мумкин. 

Видео Қуёш фаоллиги бир неча кун бўлмагандан кейин 27-28 март кунлари ёзилган.

SDO сайтида таъкиддланишича, олимлар бу ҳудудда магнит бўронлари бўлиши-бўлмаслигини аниқлашлари керак бўлади.

Мавзуга оид