Аграр университети Астрахан давлат университети билан ҳамкорликни ривожлантирмоқда
Маълумки, республикада кейинги йилларда балиқчилик тармоғини ривожлантириш бўйича Республика Ҳукумати томонидан бир қатор ижобий ишлар амалга ошириляпти.
Ҳозирги кунда республикада балиқчи-ихтиолог, гидробиолог, балиқчи селекционер, сервис хизматини кўрсатиш, ихтиопатолог, хориж технологияси асосида совуқ сувда яшовчи балиқларни иқлим шароитимизга мослаштириш, етиштирилган балиқчилик маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш каби соҳаларда тадбирларини олиб боришда кадрлар тайёрлаш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Россия Федерациясининг Астрахан давлат техника университетининг ректори Н.Невалённий бошчилигидаги 4 кишидан иборат делегация жорий йилнинг 4-5апрель кунлари Тошкент давлат аграр университетига ташриф буюрди.
Ташриф доирасида Тошкент давлат аграр университети фаолияти билан танишилди ва Ўзбекистон Республикасида балиқчилик соҳасини янада ривожлантириш учун университет базасида Астрахан давлат техника университетининг филиалини очиш бўйича келишувлар имзоланди.
Тошкент давлат аграр университети ректори томонидан Астрахан давлат университети билан илмий-амалий ҳамкорликни ривожлантириш учун бу филиалнинг очилиши икки давлат ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаши таъкидлаб ўтилди.
Мавзуга оид
22:18 / 28.05.2024
Ўзбекистон юклари Туркманбоши порти орқали Россияга етказилиши мумкин
09:48 / 04.08.2022
Астраханда Ўзбекистон савдо уйи очилиши мумкин
12:05 / 19.09.2020
Тошкент давлат аграр университетининг Самарқанд филиали ташкил этилди
07:53 / 20.08.2019