Спорт | 19:39 / 06.04.2018
25132
2 дақиқада ўқилади

Конор Макгрегорга айблов эълон қилинди

Фото: Men's Health

Нью-Йорк полицияси UFC 223 мусобақаси иштирокчилари кетаётган автобусга ҳужум қилган MMA жангчиси Конор Макгрегорга айблов эълон қилди. Бу ҳақда TMZ нашри хабар бермоқда. 

Нашр маълумотларига кўра, Макгрегорга ҳужум вақтида америкалик жангчи Майк Кьезага жароҳат етказиш, бир кишига ҳужум қилиш (ирландиялик унинг юзига бир нечта мушт туширган) ва автобусга 8 минг долларлик зиён етказишда айбланмоқда.

5 апрелдан 6 апрелга ўтар кечаси Макгрегор Бруклиндаги “Барклайс-центр”га кириш жойида UFC жангчилари автобусига ҳужум қилиб, транспорт воситасига қўлига тушган нарсани улоқтирган. Оқибатда MMA’нинг икки жангчиси жароҳат олган. Кьезанинг юзи кесилиб кетган, яна бир жангчи Рэй Боргнинг ойна синиқларидан кўзига шикаст етган. Макгрегор полицияга таслим бўлган.  

Воқеани UFC ва Нью-Йорк полицияси департаменти тергов қилмоқда.  

Шунингдек, Мутлақ жангчилик чемпионати (UFC) Макгрегорга ташкилотнинг тадбирларига ташриф буюрмасликни тавсия қилди. 

“Биз можаронинг иштирокчиларига UFC тадбирларига ташриф буюришни тавсия қилмаймиз”, деб айтилган ташкилот баёнотида.

Мавзуга оид