Жаҳон | 13:06 / 06.04.2018
28418
2 дақиқада ўқилади

Жанубий Корея собиқ президенти Пак Кин Хе 24 йилга қамалди

Фото: Zuma\TASS

Сеул марказий суди Жанубий Корея собиқ президенти Пак Кин Хени 24 йилга озодликдан маҳрум этиш ҳақида қарор чиқарди. Суд йиғилишидан трансляция мамлакатдаги энг йирик телеканаллар эфирида узатилмоқда.

Пак Кин Хе ўтган йилнинг март ойи охирида қўлга олинди. Унга 18 банд бўйича айбловлар қўйилди, жумладан коррупция, порахўрлик, мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш, шунингдек, давлат маълумотини ошкор этиш. Прокуратура собиқ президентга 30 йил ва 118,5 млрд вонлик жарима сўради (тахминан 95 млн доллар).

Коррупция можароси 2016 йилнинг октябрида авж олди, ўшанда матбуотда жанубий кореялик йирик корпорациялар, жумладан Samsung, мамлакат собиқ президенти Пак Кин Хенинг дугонаси – Цой Сун Сил томонидан ташкил этилган жамғармаларга ҳукумат томонидан қўллаб-қувватлов берилиши учун йирик миқдорда пул ўтказгани маълум бўлди. У ҳеч қандай давлат лавозимларини эгалламаган ҳолда, президент маъмурияти ишларига аралашган ва юқори алоқаларидан фойдаланиб манфаат кўрган.

Тахминан икки ой муқаддам Цой Сун Силь 20 йилга қамалди. Шунингдек, у 16,56 млн доллар миқдорида жарима тўлаши керак.

Мавзуга оид