Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Яна ғалаба: Uzbek Tigers’ни тўхтатиб бўлмади
Бутунжаҳон бокс серияси — WSB тоифасига кирувчи мусобақада иштирок этаётган «Venezuela Caciques» ва «Uzbek Tigers» жамоалари ўртасидаги бокс кечасининг иккинчи жанги бўлиб ўтди.
-60 к вазн тоифасида рингга кўтарилган «Venezuela Caciques» вакили Луис Кабрера ўзбекистонлик Шунқор Абдурасуловга қарши рингга кўтарилди. Kun.uz мухбирининг хабар беришича, жангда ҳакамлар қарорига кўра «Uzbek Tigers» вакили Шунқор Абдурасулов 2:1 ғалаба қозонди.
Бу жангдан сўнг «Venezuela Caciques» - «Uzbek Tigers» жамоалари ўртасидаги умумий ҳисоб 0:2 кўринишини олди.



Маълумот учун, Венесуэлада юз бераётган мураккаб ижтимоий-сиёсий вазият туфайли жанглар Ўзбекистонда, Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида ўтказилмоқда. Шунга қарамай, C2 жамоаси ўйинларининг расмий мезбони Венесуэла жамоаси ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, C1 жамоасининг барча жангларида Uzbek Tigers боксчилари Термиз шаҳрида рақибларига имконият қолдирмай, 5:0 ҳисобида мутлақ ғалабага эришганди.
Мавзуга оид
08:15 / 18.05.2025
Ўзбекистонлик боксчилар Полшадаги турнирда биринчи бўлди
09:20 / 13.04.2025
Шаҳрам Ғиёсов навбатдаги рақибини нокаутга учратди (видео)
10:12 / 06.04.2025
Ўзбекистон бокс жамоаси жаҳон кубогида 5 та олтин қўлга киритди
08:07 / 06.04.2025