Болалар боғчасига онлайн йўлланма олиш мумкин
Вазирлар Маҳкамасининг 28.03.2018 йилдаги 244-сон қарори билан Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига (МТМ) қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди, деб хабар қилмоқда Norma.
Жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб болаларни давлат МТМга расмийлаштириш, шу жумладан, навбатга қўйиш фақат Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали амалга оширилади.
Эслатиб ўтамиз, илгари болалар боғчаларига йўлланмалар туман мактабгача таълим бўлимлари ҳузуридаги тегишли қабул комиссиялари томонидан берилар эди.
Ушбу мақсадда тегишли регламент тасдиқланди, барча туман мактабгача таълим бўлимлари ва болалар боғчалари эса ЯИДХПга уланади. Порталда болаларни МТМга қабул қилиш бўйича жисмоний шахсларнинг мурожаатлари кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартиботи жорий этилади.
Регламент билан жорий этилган тартиб болаларни давлат ихтисослаштирилган МТМга қабул қилишда татбиқ этилмайди.
Болаларни МТМга расмийлаштириш тартиботи
Ота-оналар йўлланмалар олиш учун белгиланган шаклдаги анкетани тўлдирган ҳолда Давлат хизматлари марказларига ўзи келган ҳолда мурожаат қиладилар ёки электрон тарзда давлат хизматлари олиш учун ЯИДХПда рўйхатга олинадилар.
Аризачи анкетани электрон рақамли имзо (ЭРИ) билан тасдиқлайди. Бунда Давлат хизматлари марказлари аризачилар томонидан жойида ЭРИни олиш учун барча зарур шартларни таъминлаши шарт. ЭРИ мавжуд бўлмаса – хизмат кўрсатилмайди.
Фарзандни муассасага қабул қилишнинг кичик ёшга (3 ёшга) етгунигача навбатга қўйиш мумкин, бироқ йўлланма фақат белгиланган ёшга етгандан кейин берилади.
Болаларни боғчага қабул қилиш бўйича давлат хизматлари – бепул.
МТМга қабул қилиш бўйича электрон ҳамкорлик
Барча МТМлар ҳар ойда мавжуд бўш ўринлар тўғрисида маълумотни туман мактабгача таълим бўлимига юборадилар. Туман бўлимлари бўш ўринларнинг электрон ҳисобини юритиб, болаларни қабул қилиш бўйича электрон навбатларни шакллантирадилар ва йўлланмалар берадилар, улар асосида боғчалар болаларни қабул қиладилар.
Бундан ташқари, туман бўлимлари ўз расмий веб-сайтларида қуйидагиларни кўрсатган ҳолда ўз тасарруфларидаги барча боғчалар тўғрисидаги маълумотларни жойлаштирадилар ва мунтазам янгилаб борадилар:
• муассасадаги ўринлар сони ва бўш ўринларнинг мавжудлиги;
• анкеталарнинг умумий рўйхати;
• анкеталарнинг имтиёзли рўйхати.
Болаларнинг қуйидаги контингенти анкеталари имтиёзли рўйхатга киритилади:
• ногирон бўлган шахсларнинг болалари;
• уч нафар ёки ундан кўп болалари бўлган оилаларнинг болалари;
• ҳарбий хизматчиларнинг ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг болалари;
• талабалар ва педагогларнинг болалари;
• етим болалар ёки ота-онасининг қаровисиз қолган болалар;
• бошқа муассасалардан ўтказилган болалар;
• акалари ёки опалари ушбу муассасанинг тарбияланувчилари жумласидан бўлган болалар.
Аризачиларда устунлик ҳуқуқининг мавжудлиги тўғрисидаги маълумот анкетада кўрсатилади.
Анкеталар Давлат хизматлари марказларида ёки ЯИДХП орқали расмийлаштирилгандан кейин тегишли туман халқ таълими бўлимига дарҳол йўлланади. Шундан кейин 1 иш куни мобайнида аризачиларга йўлланмалар берилади ёки навбатга киритилиши расмийлаштирилади.
Ҳужжат 1.04.2018 йилдан кучга кирди.
Мавзуга оид
09:11 / 03.02.2024
Ўзбекистонда санаторийга бепул йўлланмани кимлар олиши мумкинлиги маълум қилинди
17:53 / 01.08.2023
ИИБ ходимлари маъруза қилган боғча масъуллари жазоландими?
15:36 / 28.07.2023
Президент Учтепа туманида боғча болаларига маъруза ўқиган профилактика инспектори воқеасига тўхталди
17:40 / 27.07.2023