Спорт | 23:30 / 07.04.2018
18086
2 дақиқада ўқилади

Термизда мезбон сифатида жанг қилаётган «Venezuela Caciques» илк ғалабага эришди

Бутунжаҳон бокс серияси — WSB тоифасига кирувчи мусобақада иштирок этаётган «Venezuela Caciques» ва «Uzbek Tigers» жамоалари ўртасидаги бокс кечасининг учинчи жанги бўлиб ўтди. 

-69 кг вазн тоифасида рингга кўтарилган «Venezuela Caciques» вакили Габриэль Маэстре ўзбекистонлик Маҳмуд Ғоиповга қарши рингга кўтарилди. Kun.uz мухбирининг хабар беришича, жангда ҳакамлар қарорига кўра «Venezuela Caciques» вакили  Габриэль Маэстре 3:0 ғалаба қозонди. У «мезбон» сифатида сурхондарёлик Маҳмуд Ғоиповдан устун келиб, жамоасига илк ғалабани олиб келди.

Бу жангдан сўнг «Venezuela Caciques» - «Uzbek Tigers»  жамоалари ўртасидаги умумий ҳисоб 1:2 кўринишини олди.

Маълумот учун, Венесуэлада юз бераётган мураккаб ижтимоий-сиёсий вазият туфайли жанглар Ўзбекистонда, Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида ўтказилмоқда. Шунга қарамай, C2 жамоаси ўйинларининг расмий мезбони Венесуэла жамоаси ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Термиз шаҳрида C1 жамоасининг барча жангларида Uzbek Tigers боксчилари рақибларига имконият қолдирмай, 5:0 ҳисобида мутлақ ғалабага эришганди.

Мавзуга оид