Ўзбекистон I чоракда бензин ишлаб чиқаришни 11,6 фоизга оширди
2018 йил январь-март ойларида Ўзбекистон автомобиль бензини ишлаб чиқаришни 2017 йилнинг шу даврига нисбатан 11,6%га - 309,9 минг тоннагача оширди.
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, ҳисобот даврида дизель ёқилғиси ишлаб чиқариш 18,2 фоизга ошди ва 291,2 минг тоннани ташкил этди.
Шу билан бирга, 2018 йил январь-март ойларида Ўзбекистонда 184,9 минг тонна нефть қазиб олди, бу 2017 йилнинг шу даврига нисбатан 10,3 фоизга камдир.
Ҳисобот даврида табиий газ қазиб олиш 6,4 фоизга - 14,71 миллиард куб метргача ўсди.
2018 йил январь-март ойларида Ўзбекистонда 534,5 минг тонна газ конденсати олинди, бу 2017 йилнинг шу даврига нисбатан 19,4 фоизга кўпдир.
Мавзуга оид
09:24
Ўтган 8 ойда Ўзбекистонга кунига 10 минг донадан ошиқ телефон олиб кирилгани маълум қилинди
10:08 / 02.09.2024
7 ойда Ўзбекистонга 4 млндан ортиқ турист келди
12:30 / 01.09.2024
Ўзбекистонга тижорат мақсадида келганлар сони 51,4 минг нафарга ошган – Статистика агентлиги
22:16 / 30.08.2024