Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Араб давлатлари Суриядаги ихтилоф борасида хато қилишган – БАА
Араб давлатлари Сурия тақдирини араб давлатлари бўлмаган бошқа давлатларга ҳал қилишга ижозат бериб, бу давлатдаги ихтилоф борасида стратегик хатога йўл қўйишган. Бундай фикрни 10 апрелда араб сиёсий фикри анжумани FIKR16’да БАА ташқи ишлар вазири Анвар Гаргаш билдирди.
“Ўтган ҳафтада Сурия бўйича ўтган учрашувда (Россия, Эрон ва Туркия президентлари учрашуви) сурияликлар ҳам, араб давлатлари ҳам тақдим қилинмади. Араб давлатлари Суриядаги ихтилоф борасида стратегик хатоларга йўл қўйишди, Араб давлатлари лигаси кўпроқ сиёсий таъсир кўрсатиши керак эди”, деб айтган Гаргаш.
Унинг айтишича, араб оламида асосий устун араблар бўлиши керак ва унда Саудия Арабистони ва Миср каби давлатлар бошқа араб давлатлари кўмагида асосий ролни ижро этишлари лозим, бироқ ҳозирча бундай эмас.
Сурияда 2011 йилдан бери қуролли ихтилоф давом этиб келмоқда. Суриядаги ярашувга кафил давлатлар – Россия, Туркия ва Эроннинг 4 апрелдаги музокараларида деэскалация ҳудудларини жорий қилиш бўйича келишувга эришилди. Натижада 4 та шундай ҳудуд ташкил этилган: биринчиси Идлибда, иккинчиси Хомс шаҳридан шимолда, учинчиси Шарқий Гутада ва тўртинчиси Иордания билан чегарадаги Дера вилоятида.
Мавзуга оид
14:56 / 26.05.2025
Сурия расмийлари: Асад даврида 8 млн киши кузатув остида бўлган
16:19 / 24.05.2025
АҚШ Молия вазирлиги Сурияга қарши санкциялар юмшатилганини эълон қилди
15:40 / 22.05.2025
Сурия Исроил билан муроса қиладими?
23:00 / 20.05.2025