Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойнинг Хайнань оролида эркин савдо ҳудуди яратилиши маълум қилинди
Хитой раиси Си Цзиньпин Хайнань оролида эркин савдо ҳудуди яратилишини маълум қилди. Бу ҳақда “Синьхуа” ахборот агентлиги маълум қилди.
Си Цзиньпин бу ҳақда вилоят мустақил маъмурий-ҳудудий бирлик сифатида ташкил этилганининг 30 йиллиги муносабати билан сўзлаган нутқида айтиб ўтган.
Хитой етакчисининг айтишича, ушбу вилоятни иқтисодий ривожлантиришни рағбатлантириш чоралари бутун Хитойнинг очиқлиги даражасини кўпайтириш, глобаллашув жараёнларини кучайтириш бўйича миллий сиёсатининг муҳим йўналишларидан биридир.
2017 йилда вилоятнинг ялпи ички маҳсулоти 7 фоизга ошиб, 446 млрд юангача (7,1 млрд доллар) етган. Вилоят бу кўрсаткич бўйича Хитойнинг 31 та вилояти ичида 28-ўринни эгаллайди.
Хитой ҳукумати вилоятни ривожлантиришдаги 12 та устувор соҳани белгилаб олди, булар: туризм, юқори самарали аграр ишлаб чиқариш, интернет-технологиялар, тиббиёт, фармацевтика, замонавий молия, кўргазма бизнеси, логистика, нефть-газ соҳаси, кам углеродли ишлаб чиқариш технологиялари, янги ишланмалар ва маданий-оқартув тармоғи.
Мавзуга оид
19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
18:42 / 26.05.2025
Хитойда роботлар илк бор рингда бир-бири билан олишди
17:57 / 26.05.2025
Хитой «исталган вақтда» Тайванга ҳужум қилишга қодир — FT
13:15 / 26.05.2025