Ўзбекистон | 12:25 / 13.04.2018
153643
1 дақиқада ўқилади

Мудофаа вазирлиги ҳарбий кийимларнинг намунавий лойиҳаларини муҳокамага қўйди (фото)

Ҳарбий хизматчиларни замонавий, барча талабларга жавоб берадиган ҳарбий кийим русумлари билан таъминлаш Қуролли Кучларимиз таъминотини яхшиланишининг муҳим шартидир. Шу боис давлатимиз раҳбарининг Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган таркибдаги мажлисидаги маърузасида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, ҳарбий кийим русумларининг янги моделлари устида изланишлар олиб борилди.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизматининг Kun.uz’га маълумот беришича, ҳарбий кийим русумларининг намунавий лойиҳалари кенг жамоатчиликнинг муҳокамаси учун эълон қилинмоқда.

Таклиф ва мулоҳазаларингизни қуйидаги манзилларга юборишингиз мумкин:

Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек кўчаси 100-уй. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги моддий-техник таъминот бош бошқармаси буюм таъминот бошқармасига.

Телефонлар: (0371) 269-86-14, 269-86-09, (998 90) 349-29-65 (телеграмм).

Электрон манзил: libos@mudofaa.uz

Сизнинг таклифларингиз ҳар жиҳатдан пухта тайёрланган, мураккаб иқлим шароитларига чидамли бўлган ҳарбий кийимлар ишлаб чиқарилишига асос бўлади.

ТАНТАНАЛИ КИЙИМ

КУНДАЛИК КИЙИМ

ДАЛА КИЙИМИ

Мавзуга оид