Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фото: Мудофаа вазирлигининг халқаро кўргазмадаги ҳарбий техникалари
Мудофаа саноати агентлиги БААда бўлиб ўтаётган IDEX-2025 халқаро мудофаа технологиялари кўргазмасида Ўзбекистоннинг ҳарбий техникалари, жумладан, «Арслон» зирҳли транспорт воситалари, юк машинаси шассисига ўрнатилган «Тўфон» ўзиюрар гаубицасини намойиш қилди.
Мудофаа саноати агентлиги Ўзбекистон номидан Абу Дабида бўлиб ўтаётган IDEX-2025 халқаро мудофаа технологиялари кўргазмасида иштирок этмоқда, деб хабар бермоқда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.
Ҳар икки йилда ўтказиладиган, бу йил 17−21 февраль кунларига тўғри келган кўргазмада Ўзбекистон ҳарбий саноат корхоналари томонидан ишлаб чиқилган ҳарбий техникалар, жумладан, дронлар ва электрон уруш тизимлари, шунингдек, икки хил мақсадга мўлжалланган маҳсулотлар намойиш этилмоқда.
Хусусан, Ўзбекистон учун ажратилган павильонлардан «Арслон» 8×8 ва 6×6 зирҳли транспорт воситалари, шунингдек, юк машинаси шассисига ўрнатилган «Тўфон» ўзиюрар гаубицаси ҳам ўрин олди.
Маълумотларга кўра, ҳарбий техникалар НАТО стандартлари асосида яратилган.
Беш кунлик тадбир доирасида илғор ҳарбий технологиялар, стратегик шериклик, саноат инновацияларини намойиши, киберхавфсизлик ҳамда сунъий интеллект ва хавфсизликнинг келажагини белгилайдиган йирик шартномалар имзоланиши кўзда тутилган.





Мавзуга оид
19:54 / 23.05.2025
«Ҳарбийларнинг алоқаси йўқ». Мудофаа вазирлиги Хоразмда металлоломга топширилган снаряд бўйича маълумот берди
20:13 / 06.05.2025
АҚШ армиясида генераллар оммавий равишда ишдан бўшатилади
16:55 / 22.01.2025
Ҳарбий-стратегик ҳамкорлик дастури ва 50 та қўшма тадбир — Россия мудофаа вазирининг Ўзбекистонга ташрифи тафсилотлари
12:38 / 05.01.2025