Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лифт шахтасига тушиб кетган 6 ёшли қизча мўъжизавий равишда омон қолди
Хитойлик 6 ёшли қизча лифт шахтасига тушиб кетиб, бироқ ердан 10 метрча баландликда лифт конструкцияси элементларига боши билан тиқилиб қолиб, омон қолди. Қизча бу ҳолатидан ваҳимага тушмай, қўллари билан девордаги тутқичларни пайпаслаб, уларни маҳкам ушлаб олган. Қизча қутқарувчилар келгунча шу алфозда осилиб турган.
Ушбу ҳолат тасвирланган видеода қизча қутқарувчилар унга ёрдамга ошиқаётганларида йиғлаб, бақираётганини эшитиш мумкин. Қутқарувчилар қизчани “қопқон”дан чиқариб олишган ва онасининг қўлларига топширишган. Қизча ҳаммаси бўлиб шахтада 40 дақиқага осилиб турган ва ҳеч қандай жароҳат олмаган.
Мавзуга оид
19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
18:42 / 26.05.2025
Хитойда роботлар илк бор рингда бир-бири билан олишди
17:57 / 26.05.2025
Хитой «исталган вақтда» Тайванга ҳужум қилишга қодир — FT
13:15 / 26.05.2025