Жаҳон | 14:10 / 15.04.2018
46433
4 дақиқада ўқилади

Наҳот барчаси афсона бўлса? Скрипаллар иши "ўхшамаган ёлғон" экани айтилмоқда

Фото: РИА Новости / Алексей Филиппов

Кимёвий қуролни тақиқлаш ташкилоти (КҚТТ)нинг Солсберидаги воқеа юзасидан ҳисоботи Сергей ва Юлия Скрипалларнинг заҳарланишида "Новичок" номли жанговор модда қўлланилмаганидан далолат бермоқда. Бу ҳақида британияликлар А234 моддасига тенглаштирувчи "Новичок" кимёвий қурол тизими ишлаб чиқарувчиларидан бири Леонид Ринк РИА "Новости"га берган интервьюсида маълум қилди.

"КҚТТнинг юқори тозаликдаги кимёвий модда қўлланганига доир маълумотлари бу "Новичок" моддаси эмаслигини исботламоқда. Агар британияликлар Скрипаллар уйи эшиги ушлагичидан топган гелсимон субстанцияда "Новичок" тоза моддаси бўлганида эди, Скрипаллар бу эшикдан 50 метр нарига ҳам ўта олишмаган бўлишарди. Улар ўша заҳотиёқ ҳалок бўлишарди. "Новичок" — бу мураккаб нерв-паралитик модда, у кўп миқдордаги турли компонентлар ва қўшимчалардан ташкил топган. Агар қандайдир тоза модда топилган бўлса, бу "Новичок" эмас", - дейди мутахассис. 

Унинг сўзларига кўра, агар Скрипалларнинг заҳарланишида "Новичок" қўлланганда эди, КҚТТ мутахассислари вақт ўтгач нотоксик таркибга ажралиб кетувчи турли компонентларни топган бўлишарди. Бироқ унда улар токсик модда қўлланилиши натижасидаги суиқасд ҳақида гапира олмаган бўлишарди.  

Ринкнинг ишонч билан таъкидлашича, КҚТТ баёнотининг шу қисми "Новичок"нинг бошқа бир ишлаб чиқарувчиси, АҚШда яшовчи Вил Мирзаяновнинг сўзларига ҳам зиддир. Унга кўра, Британиянинг юқори даражали намлиги модда хавфини пасайтириши мумкин эди. 

"Бу адолатли таъриф, чунки "Новичок" — сув ва шу каби қатор омилларга боғлиқ жуда беқарор модда. Бироқ у ҳолда мутахассислар гидролиз маҳсулотларини топишлари керак эди, тоза моддани эмас", - таъкидлайди Ринк.

Экспертнинг фикрича, Скрипалларни мутлақо бошқа модда — фентанил билан заҳарлаган бўлишлари мумкин. Бу восита Буюк Британияда гиёҳванд моддаларни ишлаб чиқаришда қўлланилади. "Британияда ҳар йили 2,5 минг киши фентанил заҳарланишдан ҳалок бўлади, чунки у ерда шундай гиёҳванд моддалари урфда", - дейди Ринк.

Шунингдек у Скрипалларни заҳарлашда дастлаб гиёҳванд моддаларининг дозаси оширилиши ҳақида хабар берилганини ёдга солди.

Унинг фикрича, Скрипаллар айнан уларнинг таналари топилган скамейкада заҳарланган бўлишлари ҳам мумкин. Ё скамейкага, ёки Скрипалларнинг ўзига ўша ерда фентанил спрейи сепилган. "Фентанил инсонни дарҳол қулатади", - дейди Ринк.

"Новичок" моддаси ишлаб чиқарувчисининг айтишича, Скрипаллар ишининг тергови ҳақидаги афсонага бўлган ишончни жабрланувчиларни ҳануз ҳеч ким тирик кўрмагани ҳам сусайтиради.

"Британияликлар Скрипаллар жуда тез тузалаётганини айтишмоқда, бироқ уларни ҳеч кимга кўрсатишмаяпти, улардан ҳеч ким интервью олмаяпти, ҳеч ким мутахассислар баҳолаши учун уларнинг қон таҳлилларини тақдим этмаяпти. Бу эса Скрипаллар билан боғлиқ вазиятнинг ёлғон экани, ёлғон бўлганда ҳам ўхшамаган ёлғон эканидан далолат бермоқда", - дейди эксперт.

"Ўхшамаган томони шундаки, "Новичок" қўлланилганда жабрланувчиларнинг кўзларига зиён етади. Британия томон эса бирорта баёнотида бундай белги ҳақида гапирмади", - дейди Ринк. 

Мутахассиснинг сўзларига кўра, россиялик вакилларга тўлиқ ҳисобот тақдим этилиши шарт. Ўшандагина уни ўрганиб, таҳлил қилиш мумкин. 

Мавзуга оид