Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонлик боксчилар Франциядаги халқаро турнирда биринчи ўринни эгаллади
Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Францияда ўтказилган А тоифасига кирувчи халқаро турнирда муваффақиятли иштирок этди. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати «Kun.uz»га хабар берди.
Манбанинг маълум қилишича, мусобақада иштирок этган ўзбекистонлик 8 нафар боксчининг барчаси совринли ўринлардан жой олишган. Нуфузли халқаро турнирда Италия, Англия, Ҳиндистон каби жами 24та давлатдан 140 нафар боксчи иштирок этган бўлиб, Марказий Осиёдан ягона вакил сифатида айнан Ўзбекистон терма жамоаси Францияга ташриф буюрганди.
Ўзбекистонлик боксчилардан Абдулҳай Шораҳматов (-56 кг), Шукур Раҳимов (-60 кг), Алиёр Норалиев (-64 кг), Фазлиддин Мелибоев (-69 кг), Одилжон Аслонов (-75 кг), Сардор Ёрмуҳаммедов (-91 кг) барча рақибларини мағлубиятга учратиб, мусобақа олтин медалларини қўлга киритишган.
Мадиёр Саидраҳимов (-81кг) кумуш, Улуғбек Мубинов (+91кг) эса бронза медаль билан кифояланди. Мусобақа ғолибларига турнирнинг махсус чемпионлик камарлари ҳам топширилди. Умумжамоа ҳисобида Ўзбекистон терма жамоаси биринчи ўринни эгаллади.
Мавзуга оид
08:15 / 18.05.2025
Ўзбекистонлик боксчилар Полшадаги турнирда биринчи бўлди
09:20 / 13.04.2025
Шаҳрам Ғиёсов навбатдаги рақибини нокаутга учратди (видео)
10:12 / 06.04.2025
Ўзбекистон бокс жамоаси жаҳон кубогида 5 та олтин қўлга киритди
08:07 / 06.04.2025