Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Kawasaki Heavy Industries Ўзбекистонда бензин ишлаб чиқариш бўйича завод қуради
Kawasaki Heavy Industries Ўзбекистонда табиий газдан бензин ишлаб чиқариш бўйича завод қуради, дея хабар қилмоқда Spot «Таҳлилнома» кўрсатувига асосан.
Япония корпорацияси вакилларининг сўзларига кўра, Kawasaki Heavy Industries Ўзбекистон бозоридаги ўз мавқеини кенгайтириш ниятида:
«Биз Япония ҳукумати молиявий воситаларини жалб қилиш орқали GTG технологияси бўйича табиий газдан бензин ишлаб чиқарадиган завод қуриш масаласини ўрганмоқдамиз», - дея хабар беришган компаниядан.
Маълум бўлишича, яқин вақт ичида компания делегацияси лойиҳани биргаликда амалга ошириш масаласини муҳокама қилиш учун Ўзбекистонга ташриф буюради.
Kawasaki Heavy Industries, Ltd – Япониянинг Кобе ва Токио шаҳарларида бош қароргоҳларга эга бўлган корпорация, дунёдаги энг катта саноат концернларидан бири. Дастлаб компания кемасозлик билан шуғулланган, аммо ҳозирги вақтда асосий маҳсулотлари - саноат роботлари, гидроцикллар, тракторлар, поездлар, двигателлар, қуроллар, енгил самолётлар ва вертолётлар, шунингдек, Boeing, Embraer ва Bombardier Aerospace самолётлари учун эҳтиёт қисмлари.
Мавзуга оид
15:23 / 19.03.2025
АҚШда ҳуманоид роботлар ўзига ўхшаш машиналарни яратадиган завод очилмоқда
14:59 / 03.03.2025
Уфада нефтни қайта ишлаш заводи ёниб кетди
21:34 / 31.01.2025
Финландияда 200 млн долларга портловчи моддалар ишлаб чиқариш заводи қурилади
23:09 / 06.01.2025