Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
КХДР ва Жанубий Корея раҳбарларининг тарихий учрашуви жонли эфирда узатилади
Корея Республикаси президенти Мун Чжэ Ин ва КХДР етакчиси Ким Чен Инларнинг 27 апрелга мўлжалланган учрашуви интернет орқали жонли эфирда узатилади. Бу ҳақида 16 апрель куни Жанубий Корея президентининг матбуот котиби Юн Ён Чан хабар берди.
"Ҳукумат тарихий саммитга бағишланган махсус веб-сайтни ишга туширади", - дея изоҳ беради Юн Ён Чан. У шунингдек сайтга кирувчилар жонли эфирда саммитнинг боришини кузатишлари ва бу учрашувни аввалгиларига нисбатан шаффоф ўтишини таъминлаш имконини беришини таъкидлади. Бундан аввал Корея мамлакатлари раҳбарларининг икки саммити 2000 ва 2007 йилларда ўтказилган.
Маълумотларга кўра, www.koreasummit.kr портали 17 апрель куни ярим тунда (маҳаллий вақт билан) иш бошлайди. Унда фойдаланувчилар музокараларга тайёргарлик жараёни, сўнгги янгиликлар, экспертлар шарҳи, суратлар ва видеоматериаллар билан танишишлари мумкин бўлади. Портал тўққиз чет тилида фаолият юритади: инглиз, хитой, япон, француз, испан, немис, рус, араб ва вьетнам тиллари.
Мавзуга оид
10:43 / 26.05.2025
“Кореяда олган тажрибани қишлоғимда қўлламоқчиман” – бўш ерларни ўзлаштираётган шаҳрихонлик йигит
17:55 / 25.05.2025
КХДРда эсминецни сувга туширишда юз берган авария иши бўйича уч киши ҳибсга олинди
00:47 / 24.05.2025
Жанубий Корея лоукостери Сеул—Тошкент йўналиши бўйича мунтазам қатновларни йўлга қўйди
20:05 / 22.05.2025