Жаҳон | 12:10 / 16.04.2018
24040
1 дақиқада ўқилади

«Трамп президент бўлишга руҳан тўғри келмайди»

Фото: Tom Williams / Scanpix

ФТБ собиқ раҳбари Жеймс Комининг айтишича, Қўшма Штатлар амалдаги президенти Дональд Трамп давлат раҳбари лавозимини эгаллаш учун «руҳан тўғри келмайди». Бу ҳақда у ABC News’га берган интервьюсида айтиб ўтди.

«Мен у тиббий жиҳатдан президент бўлишга қодир эмас, деб ўйламайман. Менинг фикримча, у президент бўлишга руҳан тўғри келмайди», - дея маълум қилган Коми.

Комининг журналист саволига қайтарган жавобида тасдиқлашича, Трампни ёлғончи деб ҳисоблайди, сабаби АҚШ етакчиси далилларга эътибор қаратмаяпти. У мисол тариқасида Трампнинг ўз инаугурация маросимида аввалги президентнинг лавозимга киришиш вақтидан кўра кўпроқ одамлар бўлгани ҳақидаги баёнотини келтирган. Бу, Комининг фикрича, ёлғон нарсадир.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп Европа давлатларидан чиқариб юборилган россиялик дипломатлар сонини эшитгач «портлагани» хабар қилинганди.

Мавзуга оид