Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Суриянинг Хомсдаги базасига ҳужум ёлғон тревога бўлган – ОАВ
Суриянинг Шайрот ҳарбий базасига ракета ҳужуми амалга оширилмаган, Сурия армиясининг ҳаво ҳужумидан мудофаа воситалари эса ёлғон тревога туфайли фаоллашган. Бу ҳақда Haaretz суриялик ҳарбийлар орасидаги манбаларга асосан хабар бермоқда.
Таъкидланишича, қўмондонлардан бири ёлғон тревогани Исроил ва АҚШ томонидан нотўғри содир этилган «электрон ҳужум» билан тушунтирди. Унинг мақсади Сурия радарлар тизими бўлгани айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Ал-Масдар» портали суриялик ҳарбийларга асосан Суриянинг Хомс шаҳридаги Шайрот ҳарбий аэродромига ҳужум юз бергани, у Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан амалга оширилгани ҳақида хабар қилганди. Сурия расмий ОАВ хабарига кўра, Сурия ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Хомс шаҳри яқинида ракеталарни уриб туширган.
Мавзуга оид
14:56 / 26.05.2025
Сурия расмийлари: Асад даврида 8 млн киши кузатув остида бўлган
16:19 / 24.05.2025
АҚШ Молия вазирлиги Сурияга қарши санкциялар юмшатилганини эълон қилди
15:40 / 22.05.2025
Сурия Исроил билан муроса қиладими?
23:00 / 20.05.2025