Жамият | 20:22 / 18.04.2018
32308
1 дақиқада ўқилади

Ҳайвонот боғидаги жирафа бемаъни тасодиф сабабли нобуд бўлди (видео)   

Хитойнинг Куньмин шаҳридаги ҳайвонот боғида сақланган 10 ёшли жирафа бемаъни тасодиф сабабли нобуд бўлди. Жирафа вольер бўйлаб юрганда боши билан у ердаги дарахт шохлари орасига тиқилиб қолган. 

Жирафани озод қилиш учун ҳайвонот боғи ходимлари шохлардан бирини кесиб ташлашга қарор қилишган. 

Жирафа озод қилингач, ветеринарлар кўрсатган ёрдамга қарамай, эртасига бўйни шикастланиши ва миясида қон айланиши бузилиши оқибатида нобуд бўлган.

Мавзуга оид