Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Буюк Британия собиқ бош вазири: Россияда ЖЧ ўтказилишига сабаб – коррупция!
Буюк Британия собиқ бош вазири Дэвид Кэмероннинг маълум қилишича, Россия 2018 йилги жаҳон чемпионатини ўтказиш ҳуқуқини коррупция ёрдамида қўлга киритган.
«Коррупция биз эришмоқчи бўлган кўплаб нарсаларнинг йўлига тўсиқ бўлди. Барчамиз қашшоқликдан қутулишни хоҳлагандик. Жанубий Судан ёки Бурундига пулларни озиқ-овқат, соғлиқни сақлаш ёки таълимга сарфлашга нима халақит берди? Жавоб оддий: коррупция», - дея Кэмероннинг сўзларини келтиради Independent.
«Биз мамлакатларга қашшоқлик домидан чиқишга ёрдам кўрсатмоқчи эдик. Бироқ Экваториал Гвинея ва Венесуэла каби олис давлатлардаги одамлар нега қашшоқ, ахир ушбу мамлакатларда кўплаб фойдали қазилмалар бор-ку? Жавоб оддий: коррупция.
Биз одамларни бирлаштирувчи катта спорт тадбирларида дунё етакчисига айланмоқчи эдик. Бироқ, Россия якунда футбол бўйича 2018 йилги жаҳон чемпионатини ўтказиш ҳуқуқини қандай қилиб қўлга киритди? Ўзингиз жавобни бир уринишда топиб кўринг», - дея қўшимча қилиб ўтди Кэмерон.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков турли мамлакатлар расмий шахсларининг футбол бўйича жаҳон чемпионатига келмаслик ҳақидаги қарори байрамга салбий таъсир кўрсата олмаслигини айтганди.
Мавзуга оид
23:08 / 27.05.2025
Океандаги олди-берди: Британия Чагос оролини нега топширди?
11:50 / 26.05.2025
Британия бозорларига Ўзбекистонда етиштирилган гилос етказиб берилди
18:08 / 22.05.2025
Британия Россия махсус хизматларини 10 мингга яқин камерани бузиб кирганликда айблади
09:04 / 21.05.2025