Жаҳон | 17:16 / 18.04.2018
19438
1 дақиқада ўқилади

КҚТТ: БМТ ходимлари Суриянинг Думасида ўққа тутилди

Фото: AP

Манба сўзларига кўра, Кимёвий қуролни тақиқлаш бўйича ташкилот раҳбари Аҳмад Ўзумжу БМТ ходимлари Суриянинг Дума шаҳрида ўққа тутилгани ҳақида хабар берган. Бу ҳақда Reuters маълум қилди.

КҚТТ раҳбари бу ҳақда ташкилот ижроия кенгаши йиғилиши давомида хабар берган, у Ҳаагадаги қароргоҳида бўлиб ўтмоқда.

Унинг сўзларига кўра, КҚТТ миссияси экспертларининг хавфсизлигини таъминлаш бўйича гуруҳ ортга қайтишга мажбур бўлган, экспертларнинг эҳтимолий кимёвий ҳужум юз берган жойга кириши ҳамон жуда чигал ҳолатда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Лондон КҚТТ миссиясининг Суриядаги иши бўйича тезкор жавоб талаб қилганди. 

Мавзуга оид