Жаҳон | 23:25 / 18.04.2018
7946
2 дақиқада ўқилади

Туркия бош вазири сайловлар сабабли истеъфога кетишга тайёрлигини маълум қилди   

Фото: AP Photo / Petros Karadjias

Туркия бош вазири Бинали Йилдирим Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған томонидан муддатдан аввал президент ва парламент сайловлари ўтиши эълон қилиниши сабабли ўз лавозимини тарк этишга тайёрлигини маълум қилди.  

Эрдўған 18 апрелда Туркияда муддатдан аввал сайловлар 2018 йил 24 июнда ўтишини эълон қилди. Унинг айтишича, бу президент бошқарув тизимига тезроқ ўтиш учун керак. Бу тизимга кўра ижроия ҳокимияти раҳбари президент бўлади, бош вазир лавозими эса тугатилади.   

“Мендан янги ҳукуматда лавозимим бўлмаслигига қандай муносабатда эканлигимни сўрашади. Уларга давлатим келажаги менинг шахсий келажагимдан анча муҳимроқдир, деб жавоб қайтараман. Бугунги кунгача гап мамлакат фойдаси ҳақида кетганда, ўз шахсий манфаатларим ва амбицияларимни четга сурганман”, деб айтган Йилдирим журналистларга.

Туркияда навбатдаги президент ва парламент сайловлари 2019 йил 3 ноябрга белгиланганди. Шундан кейин 2017 йил апрелдаги референдумда қабул қилинган президент тизими ҳақидаги қоида кучга кириши керак эди.  

 

Мавзуга оид