Жаҳон | 19:00 / 19.04.2018
15849
2 дақиқада ўқилади

Кубага янги раҳбар сайланди

© REUTERS / Alejandro Ernesto/Pool/File Photo

Куба Миллий ассамблеяси депутатлари йиғилишида Мигель Диас-Канель Давлат кенгаши раҳбари этиб тасдиқланди. У энди Вазирлар кенгашининг ҳам янги раиси, мамлакатнинг янги раҳбари бўлди.

Диас-Канель шу кунгача Давлат кенгаши раиси Рауль Кастронинг биринчи ўринбосари эди. Бир кун олдин Кубанинг бир палатали парламентида овоз бериш жараёни ўтказилди, бугун натижалар эълон қилинди.

Диас Канель 604 овоздан 603тасини олган (99,83 фоиз). Унга Сальвадор Вальдес Меса биринчи ўринбосар бўлади.

Бундан ташқари, раисга яна беш ўринбосар сайланган: Рамиро Вальдес Менендес, Роберто Томас Моралес Охеда, Гладис Мария Бехерано Портела, Инес Мария Чапман ва Беатрис Жонсон Уррутия. Омеро Акоста Давлат кенгаши котиби бўлди.

Миллий ассамблеядаги чиқиши вақтида Диас-Кабель Кастронинг йўлини давом эттиришни ваъда қилган. Унинг сўзларига кўра, Куба Коммунистик партияси - миллат бирлигининг «ягона кафолати» саналади.

Шу тариқа инқилобий Куба тарихи билан боғлиқ бўлган Кастролар даври ўз ниҳоясига етди. 

Мавзуга оид