Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди онлайн-нашрлар билан ҳамкорликни кучайтиради
Ўзбекистон ОАВни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди интернет нашрлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратмоқда. Фонд раҳбари Саид-Абдулазиз Юсуповнинг KUN.UZ мухбирига маълум қилишича, ҳозирда онлайн-нашрлар билан ҳамкорликка доир қатор лойиҳалар тасдиқланиши кутилмоқда.
"Биз ҳозир уч онлайн-нашр билан ҳамкорликда ишлаяпмиз ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан катта бир лойиҳанинг тасдиқланишини кутяпмиз. Бу йўналишда бир неча лойиҳалар тайёрладик ва уларнинг бари молиявий масалаларга боғлиқ. Бизнинг молиялаштириш манбаларимиз асосан Олий Мажлис фонди субсидияси ҳисобидан амалга ошириб келинган. Шундай бўлса-да, 2018-2020 йиллар учун тайёрланган концепцияга кўра, 2020 йилга бориб Фонднинг тўлиқ ўзини ўзи молиялаштириш даражасига эришиш режалаштирилган".
Бундан ташқари, Ўзбекистон ОАВни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди раҳбари KUN.UZ мухбирининг ОАВ учун ўтказиладиган тадбирларга янгича ёндашув ҳақидаги саволига жавобан айни дамда бу йўналишда ишлар бошлаб юборилганини маълум қилиб, яқин кунларда бўлиши кутилаётган янгича йўналишдаги тадбирлардан бирига журналистларни таклиф қилди.
"Оммавий ахборот воситалари учун ўтказиладиган тадбирларга янгича ёндашиш кераклигига доир фикрингизга қўшиламан. Фурсатдан фойдаланиб, яқинда тоғ ёнбағрида бўлиб ўтадиган семинарга сизларни таклиф қиламан, бориб кўринглар. Ўзгартириш қила олибмизми ёки йўқ. Журналист сифатида сизларнинг фикрларингиз биз учун муҳим", - деди Саид-Абдулазиз Юсупов.
Юсупов шунингдек яқин келажакда Миллий ахборот армияси, Миллий блогерлар армиясини тузиш ташаббусини билдирди.
Мавзуга оид
10:43 / 09.05.2025
Медиа соҳасини тартибга солувчи янги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди
20:58 / 02.05.2025
Ўзбекистон матбуот эркинлиги индексида 148-ўринда қолди
10:05 / 02.05.2025
RSF янги рейтинги: ОАВ эркинлиги тарихий паст даражага етди
16:59 / 08.04.2025