Спорт | 12:16 / 20.04.2018
19177
2 дақиқада ўқилади

«Динамо» нега бир кунда иккита учрашув ўтказишга мажбур?

Фото: Динамо Фк

Самарқанднинг «Динамо» клуби бугуннинг ўзида иккита учрашувда майдонга тушади. Аввалига жамоа Тожикистоннинг «Хўжанд» жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ташкил қилса, орадан кўп ўтмай, дарҳол ПРО-лига доирасидаги «Машъал»га қарши ўйин бўлиб ўтади.

Тожикистон ва Ўзбекистон мамлакатларининг дўстлик алоқалари рамзи сифатида қўшни давлатнинг Сўғд вилояти ва Самарқанд вилояти мутасаддилари томонидан ташкил қилинаётган ўйин сабаб, Тожикистон футбол федерацияси миллий чемпионат доирасидаги «Хўжанд» ва «Кўктош» жамоалари учрашувини бошқа муддатга қолдирган. Натижада 21 апрель куни ўтказилиши лозим бўлган учрашув кечроқ муддатга қолдирилган.

Аммо Ўзбекистон профессионал футбол лигаси «Динамо»нинг ПРО-лига учрашувини қолдиришини сўраб қилган мурожаатини инобатга олмаган. Агар «Динамо» «Машъал»га қарши ўйинда майдонга тушмаган тақдирда, жамоа катта жаримага тортилиши ва ПРО-лига мусобақаларидан четлатилишгача бўлган чоралар кўрилишини маълум қилган.

Натижада «Динамо» бир кунда иккита учрашув ўтказишига тўғри келган. «Хўжанд»га қарши учрашув соат 18:00да бошланса, соат 20:00да жамоа «Машъал» билан ўйнайди.

Самарқандда «Динамо» бир кунда иккита ўйин ўтказади

Мавзуга оид