Жаҳон | 07:47 / 20.04.2018
6422
1 дақиқада ўқилади

Нетаньяҳу: яна олти давлат элчихонасини Ал-Қудсга кўчиришга тайёр

Фото: ИЗВЕСТИЯ/Павел Бедняков

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳунинг маълум қилишича, олти давлат ўз элчихонасини Ал-Қудсга кўчиришга тайёр турибди. Бу ҳақда The Times of Israel хабар берган.

«Мен шуни хабар қилишдан хурсандманки, камида олтита давлат биз билан ўз элчихонасини Ал-Қудсга кўчириш ҳақида жиддий гаплашди. Гватемалага буни қилгани учун раҳмат. Энди сизларнинг ортингиздан бошқалар ҳам боради», - дея айтиб ўтди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фаластин етакчиси Маҳмуд Аббос Қўшма Штатларнинг Исроилдаги элчисини Иордан ғарбий соҳилидаги яҳудийлар турар-жойларини қўллаб-қувватлагани учун «ит боласи» деб атаганди.

 

Мавзуга оид