Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жомбойда «Адлия сайли» ўтказилди
Жомбой тумани марказидаги Ёшлар боғида ўтказилган тадбир чинакам байрам, сайил тусини олди. Ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ташкил этилган сайёр қабул фуқаролар мушкулини енгиллатди, деб хабар беради «Жомбой тонги» газетаси мухбири Шерзод Исоқулов.
Айниқса, нотариус, паспорт, ФҲДЁ ва бошқа турдаги ҳужжатлар шу ернинг ўзида расмийлаштириб берилди. Уй-жой ва кредит ажратиш масаласида қилинган ўнга яқин мурожаат ўз ечимини топди.
— Тадбирда келиб тушган ҳар қандай мурожаат ижобий ҳал этиляпти, — дейди вилоят адлия бошқармаси масъул ходими Ш.Баҳромов. — Ҳозирнинг ўзида “Каттақишлоқ” маҳалласидаги эҳтиёжманд оила хонадонига электр ўлчагич ўрнатилди. Шу маҳалладаги Нилуфар Жабборованинг фарзандига туғилганлик тўғрисида гувоҳнома берилди. Никоҳи туман ФҲДЁ томонидан қонуний расмийлаштирилди.
Миллий маданият марказининг чиқишлари, китоб тақдимоти тадбирга ўзгача файз киритди. 70 дан ортиқ коллеж битирувчисига тадбиркорлик фаолиятини бошлаши учун имтиёзли кредит сертификатлари топширилди.
Мавзуга оид
21:35 / 04.11.2020
Жомбойдаги «олтин девор» бузиладими? Ҳокимлик муносабат билдирди
18:54 / 01.11.2020
Жомбойдаги «зирҳланган» «олтин девор». У одамларнинг йўлини тўсмоқда
10:54 / 20.10.2020
Самарқандда яна бир ЙТҲ содир бўлди, қурбонлар бор
09:07 / 22.09.2020