Жаҳон | 19:26 / 22.04.2018
26687
1 дақиқада ўқилади

Японияда сайёранинг энг кекса аёли ҳаётдан кўз юмди

Фото: Reuters

Сайёранинг энг кекса аёли ҳисобланган Наби Тадзима 117 ёшида Япониянинг Кикаи шаҳри шифохонасида ҳаётдан кўз юмди. ABC нашрида хабар берилишича, аёл январь ойидан буён ушбу тиббиёт муассасасида даволанаётган бўлган. 

Наби Тадзима 1900 йилнинг 4 августида дунёга келган. Унинг 140 нафар авлоди бор, 35 нафар эвараси бор. 

Япониялик марҳума аёл ярим йил аввал, яъни 117 ёшли ямайкалик Вайолет Браун вафотидан сўнг сайёранинг энг кекса ёшли аёли деб тан олинган эди. 

Америка геронтология жамияти сайёранинг энг кекса аёли бошқа бир япониялик - Чийо Йосида ҳисобланишини маълум қилди, у 10 кундан кейин 117 ёшга тўлади.

 

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид