Жаҳон | 11:40 / 22.04.2018
21286
2 дақиқада ўқилади

Фото: Арманистон президенти намойишчилар қаршисига чиқди

Фото: РИА Новости

21 апрель куни Арманистон президенти Армен Саркисян ўз ваъдасини бажарди ва намойишчилар ҳамда уларнинг раҳбари — Николя Пашинян қаршисига — «халқ гувоҳлигидаги музокаралар» (Пашиняннинг талаби) ўтказиш ва сиёсий вазиятни барқарорлаштириш учун шаҳардаги бош майдонга чиқди.

Шу куни полиция яна 100 нафардан ортиқ намойишчини ҳибс қилганди, бир кун олдин эса 200 нафардан ортиқ намойишчи полиция маҳкамаларига олиб кетилганди.

16 апрель кунидан бошлаб Ереванда мамлакатнинг собиқ президенти Серж Саргсян парламентда янги бош вазир этиб сайланганига қарши (у ягона номзод эди) намойишлар бўлиб ўтмоқда. Саргсян президентлиги муддати якунлай бошлагач, референдум ўтказиб, Конституцияга ўзгартириш киритиб, парламентар республикаси жорий этилишига эришганди. Апрель ойида Арманистон президентлик республикасидан парламентар бошқарувга ўтди.

Еревандаги намойишларга мамлакатнинг бошқа шаҳарлари ҳам қўшилди. Одамлар шаҳарларнинг марказий кўчаларини тўсиб қўя бошлашди, бир неча марта полиция билан тўқнашувлар бўлиб ўтди.

Мухолифат бош вазир лавозимини тарк этишини талаб қилаётган Серж Саргсян Арманистонни 10 йил бошқарганди, у ҳам ҳокимиятга оммавий намойишлар орқали келганди. 

Мавзуга оид