Спорт | 12:11 / 23.04.2018
17081
1 дақиқада ўқилади

Бабаян «Спартак»да бошқа лавозимга ўтказилди

Латвиянинг Спартак (Юрмала) клуби бош мураббийи лавозимида ишлаб келган ўзбекистонлик мутахассис Самвел Бабаян УЕФА мураббийлик лицензиясига эга бўлмагани учун, ўз лавозимидан озод этилди.

Клуб расмий сайти хабарига кўра, Бабаянга техник директор лавозими таклиф қилинган ва у бунга рози бўлган.

«Спартак» клубига эса ЦСКА ёшлар жамоаси ва Россия (U-17) терма жамоасини бошқарган Александр Гришин устозлик қиладиган бўлди.

Мавзуга оид