Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Салоҳ Англияда йил футболчиси бўлди
«Ливерпуль» ярим ҳимоячиси Муҳаммад Салоҳ Англия Премьер-лигасининг жорий мавсуми якунларига кўра Англия профессионал футболчилар ассоциацияси (PFA) томонидан энг яхши футболчиси деб топилди.
АПЛнинг жорий мавсумида ушбу футболчи 33 ўйинда майдонга тушиб, 31 гол урган ва 9 голга узатма берган.
«Бу мен учун катта шараф. Ўзимни бахтиёр ҳис қилмоқдаман. Мен бутун мавсум давомида қаттиқ меҳнат қилдим. Бу нуфузли совринни қўлга киритганимдан жуда ҳам хурсандман», — деган Салоҳ тақдирлаш маросимидан кейин.
Ушбу мукофот учун Салоҳдан ташқари Кевин Де Брюйне («Манчестер Сити»), Давид де Хеа («Манчестер Юнайтед»), Ҳарри Кейн («Тоттенҳэм Ҳотспур»), Лерой Сане («Манчестер Сити») ва Давид Сильва («Манчестер Сити») ҳам даъвогарлик қилганди.
Мавзуга оид
17:42 / 24.05.2025
Муҳаммад Салоҳ фаолиятида иккинчи марта АПЛ энг яхши футболчиси бўлди
14:29 / 11.04.2025
«Ливерпул» Муҳаммад Салоҳ билан шартномани узайтирди
09:43 / 28.04.2024
Салоҳ ва Клопп ҳамманинг олдида баҳслашди. «Ливерпул»да яна йўқотиш
08:52 / 19.10.2023