Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япония Жанубий Кореяга шоколад туфайли протест билдирди
Япония Жанубий Кореяга президент Мун Чжэ Ин ва Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг 27 апрель кунги кечки овқати вақтида Токио даъвогарлик қилаётган Такэсима ороли тасвирланган шоколад берилиши маълум бўлгач протест билдирди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар қилмоқда.
Таъкидланишича, шоколад плиткаси ҳар икки етакчи иштирокидаги саммитдан сўнг берилади. Унда ягона Корея ва Япония томони даъвогарлик қилаётган орол тасвирланган бўлади. Мамлакат ТИВнинг Осиё ва Океания департаменти раҳбари Кэндзи Канасуги Жанубий Корея элчихонаси раҳбариятини Токиога чақирди ва протест ҳақида маълум қилди. Япониянинг Сеулдаги элчихонаси орқали ҳам худди шундай протест билдирилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Япония Россияга протест билдирганди.
Мавзуга оид
14:06 / 26.05.2025
Япония бозори учун кадрлар тайёрлаш бўйича таълим дастурлари ишлаб чиқилади
10:43 / 26.05.2025
“Кореяда олган тажрибани қишлоғимда қўлламоқчиман” – бўш ерларни ўзлаштираётган шаҳрихонлик йигит
15:50 / 25.05.2025
Япония кемаси Россия билан баҳсли орол яқинида огоҳлантиришсиз ўт очди
00:47 / 24.05.2025