Жамият | 10:21 / 26.04.2018
9228
2 дақиқада ўқилади

"Ўзбекэнерго" АЖга келиб тушган мурожаатларнинг 95 фоизи ҳал этилди

Қировли кунлар ортда қолиб Ўзбекистонда илиқ кунлар бошланди. Бу йил қишда энг муҳим янгиликлардан бири ўтган йилларга қараганда мамлакатнинг деярли барча жойларида электр энергияси билан боғлиқ муаммолар камроқ бўлди. Бунинг асосий сабабларидан бири сифатида "Ўзбекэнерго" АЖнинг халқ билан мулоқот қилишга алоҳида эътибор қаратганида, деб баҳолаш мумкин. 

Бугунги кунда жамият Бошқарув Раиси ташаббуси ва бевосита назоратида фаолият юритаётган Telegram мессенжерида “Ўзбекэнерго” АЖ билан мулоқот” канали ишга туширилганлиги электр энергиясига оид муаммо ва камчиликларни тезда ҳал қилишга  сабаб бўлмоқда.

Жамият ахборот хизматининг хабар беришича, канал ишга тушгандан буён жами 23 000дан ортиқ мурожаат келиб тушган, шулардан 21 000га (95 фоиз) яқин мурожаат ўз ечимини топган. Қолган мурожаатлар ҳозирги кунда кўриб чиқилмоқда.

Тушган мурожаатлар атрофлича ўрганилиб тезкорликда ўз ечимини топиши учун ҳар бир вилоятда алоҳида ходим ажратилган бўлиб, бу эса, ўз навбатида, тушаётган мурожаатларни жойнинг ўзида ҳал бўлиши имконини яратмоқда.

“Ўзбекэнерго” АЖнинг Telegram  интернет иловасидаги   “Uzbekenergo" AJ  bilan muloqot”  канали ўз ишини давом эттирмоқда.  Истеъмолчиларга яна ҳам қулайлик яратиш мақсадида  “Ўзбекэнерго” АЖнинг (+998 71) 202-50-01 ишонч телефони ҳамда (+998 71) 202-50-55 Call-markaz узлуксиз фаолият иш юритилиши йўлга қўйилди.

Мавзуга оид