Ўзбекистон | 00:16 / 27.04.2018
42836
2 дақиқада ўқилади

Ҳаж ибодати харажатлари қимматлиги ва нега квоталар камлигига ойдинлик киритилди

Ўзбекистондан Ҳаж ибодатини амалга ошириш учун ажратилган ўринлар камлиги сифат ва хавфсизлик масаласига боғлиқ. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси Жасур Акрамовнинг таъкидлашича, “Ўзбекистонда Ҳаж ибодатига борувчилар учун квоталар кўпаймоқда, аммо сифат ва хавфсизлик масаласини ўйлаш керак“.

Қўмита раисининг айтишича, ибодат қилувчиларга тиббий ёрдам кўрсатиш, уларга юқори сифат талабларига мос равишда хизмат қилиш - Ҳаж ибодатини бекаму-кўст амалга оширилишида ёрдам беради.

«​Квотани 20 минг киши учун ошириш мумкин, аммо ибодат дуруст бажариш учун ўзига яраша амаллар бор, Исломда Ҳажга қадар фарз қилинган ибодатларни ҳам бажариш лозим»​, дейди раис.

Бундан ташқари, Ҳаж ибодати нега Ўзбекистонда қўшни мамлакатлар билан солиштирганда қиммат эканига ойдинлик киритилди.

«​Гап шундаки, бизнинг ҳожиларимизга таъкидлаганимдек, юқори сифатли хизматлар тақдим этилади. Меҳмонхона ва овқатланиш, транспорт хизматлари ўз вақтида, қийинчиликларсиз таъминланади. Қолаверса, бир неча йиллардан буён ўзбекистонлик ҳожилар делегацияси «Энг намунали зиёратчилар» номинациясида ғолиб бўлишади»​, дейди қўмита раиси.

Мавзуга оид