Жаҳон | 21:46 / 27.04.2018
19936
1 дақиқада ўқилади

Хитойлик ўсмирнинг ҳужуми натижасида 7 ўқувчи ҳалок бўлди

Хитойлик вояга етмаган шахс Шэньси провинцияси Юйлинь округи Минчжи уездидаги ўрта мактаб ўқувчиларига ҳужум қилди, натижада 7 нафар бола ҳалок бўлди, 12 нафари жароҳат олди. Минчжи уездининг Weibo ижтимоий тармоғидаги саҳифасида шу ҳақида хабар тарқалди. 

Маълумотларга кўра, ҳужум кутилмаган бўлган ва маҳаллий вақт билан соат 18:10 да болалар мактабдан уйларига қайтаётганларида содир бўлган. 

Ҳозирга келиб ўсмир қўлга олинган. Полициядан хабар берилишича, ўсмир ҳужумдан бироз олдин мазкур мактабдан ҳайдалган бўлган ҳамда "мактаб ва жамият"дан шу тариқа ўч олган. Унинг қурбонларининг аксарияти қочишга улгурмаган қизлар экани айтилмоқда.

Жароҳат олган ўқувчилар шифохонага етказилган, уларга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

 

Мавзуга оид