Жаҳон | 08:18 / 29.04.2018
7187
1 дақиқада ўқилади

Шимолий Корея Пхунгеридаги ядровий полигонини май ойида ёпишга ваъда берди

Фото: reuters.com

Шимолий Корея ҳукумати Пхунгеридаги ядровий полигонини май ойида ёпади, унинг демонтаж қилиниши жараёни ошкора равишда ўтказилади. Бу ҳақда Жанубий Корея ҳукумати баёнотига иқтибос келтирган ҳолда Yonhap ахборот агентлиги хабар берди.  

Таъкидланишича, Кореялараро саммит давомида Ким Чен Ин полигоннинг ёпилишини кузатиш учун халқаро мутахассислар таклиф қилинишига ваъда берган.

27 апрелда Ким Чен Ин Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин билан учрашди. Икки давлат етакчиси ўзаро қарама-қаршиликни тугатиш бўйича декларацияни имзолашган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид