Спорт | 16:40 / 29.04.2018
7065
1 дақиқада ўқилади

Жеррард бош мураббийи сифатида иш бошлайди

Фото: Getty Images

«Ливерпуль» ёшлар жамоаси бош мураббийи Стивен Жеррард Шотландиянинг «Рейнжерс» клубини бошқаришг рози бўлди, дея хабар бермоқда Mirror нашри.

Манба берган хабарда ёзилишича, «Рейнжерс» раҳбарлари 37 ёшли мутахассис жаомани олдинги супер клуб мавқеига қайтара олишга ишонишмоқда. Қайд қилинишича, Жеррард ўзининг мураббийлар штабига «Ливерпуль» собиқ футболчиси Гари Макаллистерни ҳам қўшиб олмоқчи.

«Рейнжерс»нинг ҳозирги мураббийи Грэм Марти жамоани ўтган йилнинг 10 февралидан буён боқшариб бормоқда.

«Рейнжерс» чемпионат тугашига 4 тур қолганида 65 очко тўплаб, пешқадам «Селтик»дан 10 очкога ортда қолмоқда.

Мавзуга оид