Глобал экологик жамғарма билан ҳамкорлик бўйича миллий ваколатли орган тайинланди
Вазирлар Маҳкамасининг жорий йилнинг 26 апрелдаги қарори билан Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси сиёсий ва операцион масалалар бўйича Глобал экологик жамғарма билан ҳамкорлик қилиш юзасидан миллий ваколатли орган деб тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Глобал экологик жамғарма 1991 йилда ташкил топган. У 181 давлат ҳукуматларини глобал экологик муаммоларни ҳал қилиш мақсадида бирлаштиради хамда халқаро ва нодавлат ташкилотлар, шу жумладан, хусусий сектор билан иш юритади.
Жамғарма – мустақил молиявий ташкилот. У ривожланаётган давлатларга экологик масалалар бўйича турли-хил лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида грантлар тақдим этади. Бу лойиҳалар атроф муҳитни муҳофаза қилишга кўмаклашади.
Мавзуга оид
07:42 / 29.11.2023
Давлат органларида инсон ҳуқуқ ва эркинликлари таъминланишига риоя этилаётганини аниқлаш тартиби жорий этилади
11:31 / 25.11.2023
Айрим давлат органларининг номлари ва ваколатлари аниқлаштирилмоқда
16:17 / 13.01.2023
Тезкор-қидирув органлари гиёҳвандлик воситаларини экспресс текширишни бошлайди
08:01 / 11.01.2023