Доминикана Республикаси ХХР билан дипмуносабатларни ўрнатди

Фото: REUTERS/Damir Sagolj/Pool
Доминикана Республикаси Тайвань билан алоқаларни узди ва ХХР билан расмий дипломатик муносабатларни ўрнатди.
ХХР ва Доминикана Республикаси ўртасида дипломатик муносабатларни ўрнатиш тўғрисидаги қўшма коммюникени имзолаш маросими сешанба куни эрталаб Пекиндаги Дяоюйтай давлат қароргоҳида бўлиб ўтди. Ҳужжат Доминикана Республикаси ТИВ раҳбари Мигель Варгас ва Хитой ТИВ раҳбари Ван И томонидан имзоланди.
Доминикана Республикаси ҳозирга қадар Тайвань билан расмий муносабатларни сақлаб қолган жуда оз сонли давлатлардан бири эди.
Мавзуга оид

16:49
Хитойда дунёдаги биринчи 10G интернет тармоғи ишга туширилди

14:49
Хитойда ядровий бўлмаган водород бомба синовдан ўтказилди

10:37
Хитойда роботлар ва одамлар иштирокида ярим марафон ўтказилди. Одамлар яхшироқ натижа кўрсатди

15:22 / 19.04.2025