Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фаррош ахлатхонадан 7 бўлак олтин топди
Жанубий Кореянинг Инчхон аэропортида ишловчи фаррошга омад кулиб боқди. У чиқинди контейнеридан умумий қиймати 327 минг АҚШ долларини ташкил қилувчи етти олтин бўлагини топиб олди.
Ҳар бир олтин бўлаги бир килограммдан газета ичига ўралган бўлган. Полиция тахминларига кўра, олтинлар эгаси қўлга тушмаслик учун уларни ахлатхонага ташлаган.
Агар олтин бўлаклари эгалари ярим йил ичида ўзини намоён этмаса, барча пулларга фаррош эгалик қилиши мумкин, дейилади Scmp'да.
Жанубий Корея қонунчилигига кўра, олтин бўлакларининг эгаси намоён бўлган тақдирда ҳам, фаррош барибир топилма қийматининг 20 фоизигача фойда олиш ҳуқуқига эга.
Бироқ борди-ю бу олтин бўлаклари жиноий йўл билан қўлга киритилгани аниқланса, улар ҳеч кимга насиб этмайди.
Мавзуга оид
18:21 / 18.05.2025
Испанияда юзлаб бошпанасизлар аэропортни «эгаллаб олди»
10:30 / 15.05.2025
Россия аэропортлари 2025 йилда дронлар туфайли 217 марта ёпилди
14:19 / 01.05.2025
Урганч аэропорти Кореянинг Инчон аэропорти билан шерикликда бошқарилади
17:32 / 29.04.2025