Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой компаниялари ўз ходимлари ҳиссиётларини назорат қилиб, даромадини оширмоқда
Хитойда 10 дан ортиқ завод ўз ходимларининг руҳий ҳолатини кузатиш учун сунъий интеллектли мия фаоллиги сенсорларини қўллай бошлади. Улардан иш вақтида доим махсус қурилмани кийиб юриш талаб қилинади. South China Morning Post шу ҳақида хабар берди.
10 дан зиёд завод ишчилари ишлаб чиқариш жараёнида мия тўлқинлари сенсорлари ўрнатилган дубулға кийиб юришларига тўғри келмоқда. Қурилмалар ходимлардаги чарчоқ, ваҳима, изтироб ва бошқа ҳис-туйғуларни аниқлашга ёрдам беришади. Баъзи компаниялар персонал иш сценарийсидан кейин яратилган виртуал муҳитга қандай реакция қилаётганини кузатиш учун VR-гарнитураларга ҳам сенсорларни ўрнатишган.
Маълумотларга кўра, қурилмалардан кўпроқ ходимлари юқори хавфга дуч келадиган ишлаб чиқариш компаниялари фойдалана бошлашган. Масалан, поезд машинистлари ёки электриклар ишлайдиган компаниялар. Сенсорлар ишчининг чарчагани ёки кўзи уйқуга илинганини аниқлаб, бошқарувчи персоналга ташвиш сигналини беради.
Шу тариқа қурилмалар компанияларнинг хатолар ва бахтсиз ҳодисалар натижаларини бартараф қилишга сарфланадиган пулларини тежаб қолади. Бундан ташқари, ҳиссий ҳолатни кузатиш даромадларни оширишга ёрдам беради. Компаниялардан бирининг вакили South China Morning Post'га маълум қилишича, 2014 йилда мазкур тизим жорий қилингандан сўнг унинг фирмаси даромадлари 315 миллион долларга ўсган.
Бироқ Хитой бизнесининг янги талаблари ишчиларни у қадар қониқтирмайди. Масалан, кичик стресс сабаб улардан бир неча кун танаффус қилишни сўрашлари ва ҳатто ишдан бўшатишлари мумкин. Тизим ўзини соғлом ҳис қилувчи инсонда муаммо аниқлаган ҳолатларда қандай йўл тутишга доир саволларни ҳам юзага келтирмоқда.
Нашрда таъкидланишича, Хитойда компанияларга ишга бундай ёндашувни тақиқлайдиган қонун йўқ. Иш берувчилар бу технологиядан ўз даромдларини ошириш мақсадида фойдаланишмоқда, хитойлик ходимлар эса кўпинча "йўқ" жавобини бера олишмайди.
Мавзуга оид
19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
18:42 / 26.05.2025
Хитойда роботлар илк бор рингда бир-бири билан олишди
17:57 / 26.05.2025
Хитой «исталган вақтда» Тайванга ҳужум қилишга қодир — FT
13:15 / 26.05.2025